Уч нафар аёл Бош прокуратура биноси олдида норозилик намойиши ўтказган

Уч нафар аёл Бош прокуратура биноси олдида  норозилик намойиши ўтказган
Уч нафар аёл Бош прокуратура биноси олдида норозилик намойиши ўтказган. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Бош прокуратура ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йил 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Йўлдошев томонидан видеоконференция алоқаси орқали республиканинг турли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг қабули ўтказилган.

Қабул давомида Бош прокурор томонидан 27 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг мурожаати тингланган.

Мурожаатларнинг 18 таси суд масалалари, 3 таси прокуратура иш юритувига, 4 таси ички ишлар фаолиятига оид, 2 таси ижро масаласига оид мурожаатларни ташкил этган.

Шунингдек қабул жараёнида, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 4 июлдаги хатида кўрсатилган 13 нафар аёллардан 10 нафари қабул қилинган.

Шу билан бирга, Бош прокурор қабули ўтказилаётган вақтда қолган 3 нафар аёллар (Тошкент вилоятида яшовчи М.Акбарова, И.Солиева, Р.Адилова) Бош прокурор қабули ўтказиладаган манзилга (Тошкент вилоят прокуратураси) таклиф этилган бўлсада, белгиланган вақтда ушбу манзилга келмасдан, бир гуруҳ шахслар билан биргаликда Бош прокуратура биноси олдида Бош прокурор томонидан фуқароларнинг қабули ўтказилмаганлиги ҳақидаги асоссиз важ билан норасмий норозилик намойиши ўтказилган.

Бош прокуратура томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом эттирилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Фахриддин 21 июл 2019 17:15
    Бу пракурор бу гаплар хаммаси кўзбўямачилик хақиқатни тополмай умринг ўтиб кетади бир хил прокурорларни ноконуний ишларини гапларини кўриб жонинг чиқиб кетишига рози буласан айниқса Бухоро шахрида бўлаётган ишларга
  2. Мен Муратова Гулчера 21 июл 2019 09:28
    Бош прокуратурасига чикариб Вилояд Суди оркага кайтарган ишни охирга етказмай Энди 24 июльда биламиз нима бн тугашини.
  3. Шокир 20 июл 2019 23:05
    Тинчлик керак
  4. Ўткир 20 июл 2019 18:39
    Мурожаатларни жойида ўрганиш хал қилиш керак
  5. Мухаббат 20 июл 2019 18:09
    Бу ғирт тухмат, чунки мен Акбарова М.ўша куни соат 8.30 Зарафшонга вилоят прокуратурасига бориганимда эшик тагида қабул Бош прокурмтурада деб қайтаришди. Кейин шахар прокуратурасига борин дейишди, борсак Жохонгир исмли прокурор сизларни қабул қилмаймиз, вилоятга боринг дейишди.шундай кейингина биз мажбур Бош прокуратурага қайтиб келиб қабулни сўрадик, чунки яна Зарафшонга боришга йўл киррам қолмаган эди. Поракурорлар уялинг тухмпт қилишга, тухмат учун хам жазо бор.
  6. Хамид Нукус 20 июл 2019 15:20
    Мурожатларни қонун доирасида ҳал этилиши лозим…
    Номига эмас…
  7. Акрам 20 июл 2019 14:28
    Мурожатларни кабул килишга практикантларни куйишган. Улар халкни дардини тушунишмайди хам. Мурожатингизни 30 дакика эшитиб, "шуларни езма равишда бош прокурор номига езиб колдиринг, биз уларга етказамиз" дейишади холос. Етказилган мурожат эса конун доирасида 30 кунгача чузилиши аниклигини аллакачон тушуниб олдим. Максад-вактдан ютган холда мурожатчини совутиш ва бефойда югураетганини англатиш. Вахоланг-ки, айрим мурожатлар 1-2 кунда, ижобий ендашилса, соатларда хам уз ечимини топиши мумкин. Мен оилам билан бош прокуратура рупарасида, яьни кучада тунаб колдим, лекин бирор бир прокурор мени абул килмади.

    2019 йил 11 дан 12- июльга утар кечаси
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Уч нафар аёл Бош прокуратура биноси олдида норозилик намойиши ўтказган