Бугун, 20 июль куни Ёшлар пресс-клубида Давлат тест маркази, Давлат хизматлари агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Давлат тест маркази 2019 йил олий таълим муассасаларига қабул жараёнида 52 млрд сўм миқдоридаги тўловларни қабул қилгани ва уларнинг бир қисми ноаниқлик ва хатолар сабабли олингани маълум қилинди.
“Ҳозиргача топширилган маблағ 52 млрд сўм (6 млн 57 минг доллар) атрофида, лекин жуда кўп хатоликлар бўлган. Масалан, фақат ижобий имтиҳон билан ўқишга кираётганлар ҳам хато билан тўлов амалга ошириб қўйишган.
Уларнинг аниқ сонини айта олмайман. Тўловларни эгаларига қайтариш ишлари кетаяпти. 15 кун ичида қайтаришни режалаганмиз. Жараён тугагач, аниқ суммани айтишим мумкин. Ҳали тўловлар давом этаяпти.
Ҳозирча тушган тўловлар 52 - 53 млрд сўм атрофида“, дея жавоб қайтарган ДТМ директори Мажид Каримов.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи ёки учинчи уринишда ОТМларга ҳужжат топшираётган абитуриентлар энг кам ойлик иш ҳақининг ярми - 101 минг 365 сўм миқдорида тўлов амалга оширади, дея хабар қилди "Тўғри.уз".