Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар учун алоҳида колонияга эҳтиёж йўқ. Чунки улар оғир жиноят содир этмайди

Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар учун алоҳида колонияга эҳтиёж йўқ. Чунки улар оғир жиноят содир этмайди
Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган хотин-қизлар орасида 14 ёшдан бошлаб ўта оғир жиноят содир этган қизлар йўқ. Бу ҳақда ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакиллари журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.

Анжуманда журналистлардан Ўзбекистонда нима учун вояга етмаган қизлар учун мўлжалланган алоҳида жазони ижро этиш колонияси йўқлиги ҳақида савол тушди. ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий-психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов ушбу саволга жавоб бераркан, Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси тўлиқ қувват билан ишламаётгани боис вояга етмаган қизлар учун алоҳида колония очишга зарурат йўқлигни таъкидлади.

«Ўзбекистонда битта аёллар қамоқхонаси мавжуд. Бу — Ўзбекистонда хотин-қизлар орасида жиноятчилик даражаси бошқа давлатларга нисбатан камлигига далилдир. Ушбу қамоқхона тўлиқ қувват билан ишлаётгани йўқ. Жазо муддатини ўтаётган аёллар сони републикадаги маҳкумларнинг энг кам миқдорини ташкил этгани учун, вояга етмаган қизлар учун алоҳида колония ташкил этишга зарурат йўқ», — дея таъкидлади Султонов.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда вояга етмаган қизлар орасида оғир жиноят содир этиш ҳолатлари мавжуд эмас, дея хабар қилди "Дарё".

«Жазо муддатини ўтаётган хотин-қизлар орасида вояга етмай жиноят содир этган бирор маҳкума йўқ. Ўзбекистонда оғир ва оғирлаштирувчи ҳолатда жиноят содир этилганда 14 ёшдан бошлаб жавобгарликка тортиш белгиланган. Бугунги кунда хотин-қизлар орасида 14 ёшдан бошлаб ўта оғир жиноят содир этганлик ҳолати мавжуд эмас. Жазони ижро этиш муассасаларида бирорта ҳам вояга етмаган қиз жазо муддатини ўтаётгани йўқ», — деди у.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда вояга етмаган қизлар учун алоҳида колонияга эҳтиёж йўқ. Чунки улар оғир жиноят содир этмайди