Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида халқ тилида "Пирамида" деб номланган дам олиш масканида скутернинг бензин қуйиладиган идиши (бензобак) портлаб кетди.
Ушбу воқеа акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Воқеа содир бўлган вақтда скутернинг устида ҳайдовчи ҳам бўлган.
Видеолавҳада портлашнинг зарбидан ҳайдовчининг ҳам осмонга кўтарилиб йиқилганини кўриш мумкин. Ҳозирча ҳайдовчининг аҳволи ва воқеага расмий изоҳ берилгани йўқ.