Клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокор мукофотланди (+фото)

Клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокор мукофотланди (+фото)
Ижтимоий тармоқларда тарқалган клиник ўлим ҳолатидаги бола оталаринголог-шифокор томонидан қутқариб қолингани тасвирланган видеолавҳанинг аҳоли томонидан эътироф этилиши фидойи шифокорларимиз меҳнатига берилган муносиб баҳо бўлди.

Мазкур жараёнда қаҳрамонлик кўрсатган 41 ёшли шифокор Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб, ушбу мукофот Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан тоширилди. Бу ҳақда "Халқ сўзи" хабар қилди.

Вазир шифокорга мукофотни топширар экан, халқимиз саломатлигини асрашда тиббиёт ходимларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, бунда тажрибали ҳамда ўз вазифасига масъулиятли соҳа фидойиларининг хизмати катта эканини таъкидлади.

Ўз навбатида Сергей Тобиас сўнгги йилларда тиббиёт ривожига, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлашга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани сабабли соҳа янада ривожланиб, аҳолининг сифатли ва самарали тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти кенгайиб бораётганини қайд этиб, бундан буён ҳам бор билим ва тажрибасини инсонлар саломатлигини асраш йўлида сафарбар этишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган, пойтахтимиздаги хусусий шифохоналардан бирида фаолият юритиб келаётган Сергей Тобиас гарчи реаниматолог бўлмаса ҳам касб маҳоратини намойиш этиб, клиник ўлим ҳолатида олиб келинган 2 ёшли бола Умар Нуриллаевни қутқариб қолган. Шундан сўнг бемор 3-сон болалар клиник шифохонасига тез ёрдам машинасида, шифокор кўриги остида юборилган. Ушбу шифохонада барча даволаш муолажалари амалга оширилган.

Клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокор мукофотланди (+фото)

– Фарзандимни қутқариб қолган шифокордан жудаям миннатдорман. Ота сифатида шифокорнинг бу фидойилигини ҳеч нарсага қиёслай олмайман. Бу ҳолат мен учун ҳақиқий қаҳрамонлик, – дейди 2 ёшли Умар Нуриллаевнинг отаси Дилшод Раззоқов. – Ушбу жараёнда битта шифокор тимсолида минглаб шифокорларимизнинг эзгуликка бой фаолиятининг масъулиятини, шарафини янада чуқурроқ ҳис этдим. Тиббиёт соҳасидаги жадал олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам бежиз эмас. Бунинг ортида минглаб инсонларнинг саломатлиги, қувончи мужассам экан.

Аҳамиятли жиҳати, икки ёшлик болани ҳаётга қайтараётган воқеалар тасвирланган видео минглаб маротаба кўрилди ва улашилди. Юзлаб интернет фойдаланувчилари томонидан шифокорнинг профессионал ва инсоний саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирилди. Аслида кўп минг сонли шифокорларимиз фаолиятида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туради. Шу боис ҳам уларнинг ҳар бир иш куни қаҳрамонликдир.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Dilshod Unarov 23 июл 2019 17:50
    Qani endi hamma shunday fidoyi bòlsa edi. Otasiga rahmat
  2. Ххх 23 июл 2019 16:39
    Отенга рахмат .Ишларини ривожини берсин
  3. Oydina 23 июл 2019 13:02
    Tarifga til ojiz
  4. Фаррух 22 июл 2019 23:42
    Илохим шу шифокор фан профессор бўлсин
  5. Одилхон 22 июл 2019 21:21
    Коил
    Омад ва энг яхши тилаклар
    .
  6. Gulchexra 22 июл 2019 20:18
    Kelgusi ishlariga omad tilayman
  7. Дилфуза 22 июл 2019 19:43
    Бир умр та'зимдаман, халоскор!!!!
  8. Муносиб 22 июл 2019 18:44
    Бундай шифокорлар юртимизда жуда кўп. илоҳим эл хизматидан чарчамасинлар. Сергей Тобиас, ишларингизга ривож. ҳамиша оллоҳ қўлласин.
  9. Шерзод б 22 июл 2019 16:59
    Дай бог Здоровья побольше таких Врачей в нашей Стране
  10. Дилафруз 22 июл 2019 16:52
    Шифокорнинг касбий махоратига тасанно!!! Ана шундай шифокорларимиз эл хизматидан чарчамасинлар! Сергей Тобиасга хакикий инсонийликлари учун бир она сифатида КАТТА ТАШАККУР айтаман!
  11. Тулкинжон 22 июл 2019 16:30
    Шифокорнинг хизматини куриб, бахони уз вактида берилгани тугри иш булди. Рахмат.
  12. Саиджон 22 июл 2019 16:25
    Хақиқатдан хам шифокорлик жуда маъсулиятли касб саналади,мени иш фаолиятимда хам икки марта шундай холат юз берган,шифокорликни хар бир куни биз билмаган қанчадан қанча қахромонликлардан иборт.
  13. Гузал Султонхужаева 22 июл 2019 16:22
    Айнан шунака уз касбини мохир уддалаган медик ходимлар купаяверсин , плохим фарзандларининг, оила аьзо ларининг Бахтига сог саломат булишсин
  14. Бахтиёр 22 июл 2019 16:08
    Qilgan mexnatlari uchun taqdirlanishi insonni yanada finoilik bilan xizmat qilishga undaydi!
    Ishlariga OMAD!!!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган шифокор мукофотланди (+фото)