Фаст фудлар бола тушиши ва бепуштликка олиб келиши мумкин

Фаст фудлар бола тушиши ва бепуштликка олиб келиши мумкин
Севиб ейдиган таомингиз нима, деган саволга кўплаб одамлар лаваш ва бургерлар деган жавобни айтади. Аслида фаст фудни суймайдиган одам бўлмаса керак, тўғрими? Аммо у қорин тўйдиргани билан организмни керакли моддалар билан ҳам тўйинтира оладими?

Биз гоҳо вақт зиқлигини сабаб қилиб фаст фуд истеъмол қилишни маъқул кўрамиз. Fast food (инг.) — ўз номи билан тез пишар таом. Қолаверса, қулай ҳамда мазали. Шу билан бирга, ёғ ва тузга бой, ҳазм бўлиши қийин бўлган таом саналади. Аммо уни узлуксиз тановул қилишнинг асл оқибатларидан ҳаммамиз ҳам бохабар эмасмиз. Келинг, мутахассислар фикрига назар ташлаймиз.

— Фаст фуд келтириб чиқарадиган касалликларни умумий тиббиёт тили билан ноинфекцион, яъни юқумли бўлмаган касалликлар, деб атаймиз. — дейди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА. — Аммо улар (юқумли бўлмаган касалликлар) бугунги кунда Ўзбекистон бўйича одамлар орасидаги ўлимнинг 78% ини ташкил этади.Касалликларни келтириб чиқишига сабаб бўлувчи омилларнинг асосий қисми инсоннинг турмуш тарзига боғлиқ. Тиббиётнинг ривожланганлиги, инсон генетикаси, яъни аждодларнинг саломатлик ҳолати, ирсий касалликлар бор-йўқлигига, атроф-муҳит, экологиянинг таъсири каби факторлар инсон саломатлигининг 10-12 фоизигагина таъсир этади, 55-60 % ини унинг турмуш тарзи ташкил қилади. Ўзбекистон бўйича яна бир факт борки, аҳолининг 67% и мева ва сабзавотларни керакли даражада истеъмол қилмаслиги қайд этилган. Бу дегани 67 % одам тўғри овқатланмайди(!).

Ҳар бешта одамнинг бирида семизлик мавжуд

Ўзбекистон ССВ нинг маълумотларига қараганда, аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга. Аниқроқ қилиб айтганда ҳар бешта одамнинг бирида семизлик аниқланган. 46% аҳоли қонида холестерин ҳамиша юқори бўлиши кузатилган, албатта, бу ҳали уларнинг касалликка учраганлигини тасдиқламайди, аммо айнан биз юқорида таъкидлаган касалликларга чалиниш хавфи борлигидан далолат беради. Аҳолининг учдан бир қисмида артериал босим юқори даражада юради. 40 ёшдан 64 ёшгача бўлган инсонларнинг бешдан бир қисмида юрак қон томир касаллигига чалиниш хавфи кўп кузатилади. Бугунги кундаги турмуш тарзи шу ҳолича давом этса аҳоли орасида яқин беш йил ичида ушбу касалликларга чалиниш кўрсаткичи ортишидан далолат беради.

— Фаст фуд диетологлар томонидан ҳеч қачон тавсия этилмайди. — дейди Эндокринология илмий текшириш институти врач диетологи Дилмар САВЧУК. — Биринчидан, унинг таркибидаги оқсиллар табиий оқсил ҳисобланмайди. Қолаверса, у бўғим касалликлари, қандли диабет касаллиги, ортиқча вазнга, қон босим ошишига, эслаш қобилияти пасайиши каби кўплаб оғир хасталикларга олиб келади.

Фаст фуд хавфли касалликларни келтириб чиқаради

Маълумки, фаст фуд таркибида дудланган гўшт, пишлоқ бор, тузланган бодринг, карам ва ҳоказо... Буларнинг барчаси жуда катта туз миқдорини ташкил этади. ЖССТ маълумотига кўра, битта одам бир кунда 5 м/граммдан кам ҳам, ортиқ ҳам бўлмаган туз истеъмол қилиши лозим. Бизнинг одамлар эса бунга кўп ҳолларда қониқмайди, бир кунлик меъёр 14.9 граммдан ҳам ошиб кетади, яъни уч баробар кўп. Бунинг катта қисмини эса фаст фудлар орқали қабул қиламиз. Бундан ташқари, биз севиб тановул қиладиган фри ва чипс ҳам яна ёғ ва туз миқдорининг ошишига олиб келади. Тез пишар тайёр таомнинг асосий таркибини ташкил қилувчи омил бу чала пишган гўшт маҳсулоти саналади. Улар таксоплазма, брюцелёз кўплаб оғир хасталикларни келтириб чиқаради. Булар айниқса, аёллар орасида бола тушишига олиб келувчи сабаблардан бири ҳисобланади. У ҳатто бепуштликка ҳам олиб келиши мумкин. Қолаверса, фаст фуд нафақат юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради, балки юқумли касалликларни-да орттириб олишга замин яратади.

Ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши

Мутахассислар томонидан 2 литр сув, 5 м/грамм туз, 3 грамм ёғ ва 30 грамм шакар кунлик меъёр сифатида белгилаб берилган. Биз бу меъёрларга қай даражада амал қиламиз? Тўғри. Илгари ҳам чойхонада жазирама иссиқда ҳам ёғли ош еган одамларда бугунгидай касалликлар кўп ҳам кузатилмаган. Сабаби уларда жисмоний фаоллик бўлган. Улар оғир овқатлар истеъмолидан сўнг далада яна ишини давом эттирган. Бизда эса фаст фуд еб бўлгач юргимиз келмайди, таксига минамиз, ишда ўтириб ишлаймиз, уйга боргач телевизор ёнида янада ўтириб дам оламиз. Ўз-ўзидан жисмоний фаоллик камаяди. Бу эса биз юқорида санаб ўтган касалликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Тан олиш керакки, ушбу маҳсулотларни тайёрлаш ва сотишни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди. Чунки, юртимизда, айниқса, шаҳарларда фаст фуд индустрияси жуда яхши ривожланган. Аммо бу борада бир қадар чекловларни амалга ошириш мумкин. Масалан, таълим муассасаларида ва унга беш юз метргача яқинликда бўлган жойларда фаст фуд тайёрлашни тақиқлаш, ташқи рекламани тўхтатиш ёки қисқартириш, умуман, фаст фуд шаҳобчаларини камайтириш лозим. Керак бўлса соғлом овқатланиш жойларининг рейтингини тузиб, уларни рағбатлантириш амалга оширилса янада мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунда ҳам соғлом рақобат кучаяди, ҳам реклама вужудга келади.

"Халқ сўзи"

Ўхшаш янгиликлар

  1. Murodjon 23 июл 2019 10:22
    Juda yaxshi dolzarb mavzu tanlanibdi. Yozilgan gaplar bekor gap emas, Haqiqat.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Фаст фудлар бола тушиши ва бепуштликка олиб келиши мумкин