Бухоро вилоятида шифокорлар ойлигининг 28 фоизи мавҳум газеаталар обунасига ушлаб қолинмоқда

Бухоро вилоятида шифокорлар ойлигининг 28 фоизи мавҳум газеаталар обунасига ушлаб қолинмоқда
Бухоро вилояти Вобкент туман тиббиёт бирлашмасидан «Kun.uz»га мурожаат келиб тушган.

Мурожаатчига кўра, тиббиёт бирлашмасида ишлаётган барча тиббиёт ходимлари, ҳаттоки фаррошлар ҳам ноябрь ойи учун маошидан роппа-роса 28 фоиз миқдоридаги пул обуна учун ушланиб қолиниши тўғрисида огоҳлантирилган (Бунинг исботи сифатида маошидан ушлаб қолинадиган ходимлар рўйхати ҳам ташлаб берилди).

Бухоро вилоятида шифокорлар ойлигининг 28 фоизи мавҳум газеаталар обунасига ушлаб қолинмоқда

«Бизга 2019 йил учун обуна каталоги тақдим этилса, ўзимиз хоҳлаган нашрга обуна бўлишни албатта истаймиз. Лекин ўтган йили ҳам мана шу тарзда пул йиғиб олинган ва кимга қандай нашр келаётганини билолмай, оқибатда бирорта нашрни ўқимаганмиз. Бу йил ҳам шу найранг такрорланмоқда», дейди мурожаатчи.

Албатта, тиббиёт ходимларини матбуот нашрларига обуна бўлишга тарғиб қилиш керак. Уларнинг ўз касби нуқтаи назаридан ўқиши шарт бўлган, соҳадаги янгилик ва хабарларни кузатиб борадиган махсус нашрлари бор.

Лекин, республикамизда кўрсатиладиган хизмат ёки харид қилинган товар учун дарҳол чек ёки квитанция тақдим этилиши шарт. Обуна билан боғлиқ ҳолатда бу — обуна бўлгани ҳақида квитанция ҳисобланади.

Ҳеч қандай квитанциясиз, тиббиёт ходимларининг инон-ихтиёрисиз, ойлигидан кўр-кўрона маълум бир фоиз ушланиб қолиниши — обунага ёппасига мажбурлашдир ва бу ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Чунки, мурожаат қилган ходимнинг айтишича, ҳеч қандай квитанция ҳам тақдим этилмаган, уларга айнан қайси нашрга обуна бўлиши ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Бугун сайтимизда Жиззах вилоятида ҳам ўқитувчиларнинг ойлиги "Суғдиёна" клуби учун ушлаб қолингани ҳақида ҳам хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бухоро вилоятида шифокорлар ойлигининг 28 фоизи мавҳум газеаталар обунасига ушлаб қолинмоқда