Бухоро вилоятида Ҳазрати Имом қабристонида қабрлар аввалдан "эгалари" томонидан эгаллаб олинган.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўктам Барноев Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида тўхталиб ўтган
"Дарё"га вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Зокир Ҳидоятовнинг маълум қилишича ҳозирда ушбу "брон" қилинган қабрларнинг "эгалари" ИИБ томонидан қидирилаётганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу Ҳазрати Имом қабристонида жами 18 мингта қабр мавжуд бўлиб шуларнинг 1700 таси бўш қабрлардир.