Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев "снос" масаласига тўхталиб ўтди. У фейсбукдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки фуқароларнинг кўчмас мулкини ноқонуний "снос" қилиш билан шуғулланаётганлар халқнинг ва Президентнинг очиқ кўриниб турган душманлари экан.
Улар Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги яхшиланишига тўсиқ қўйиб, ҳалқ ишончини сўндирмоқчи, дейди депутат.
Ундан аввал депутат жойларга чиқиб сайловчилар билан учрашганда ҳам айнан "снос" масаласи одамларни қиёнаётганини айтган эди.
"Одамларнинг дардини бориб эшитаяпмиз, масъулларга етказаяпмиз. Бу бурчимиз. Жавобига эса... масъулларни тухматига қолаяпмиз.
Депутатни синдиришни осон йўлини топган "мағзавачи" эркак масъулларимизга гап йўқ, одамларни ўйламай, фақат "очко олиш" мақсадларидан тоймасинлар экан", деб ҳам пост қолдирган эди. Бунда Кушербаев айнан қайси масъулларни назарда тутаётгани ҳақида очиқламаган.