Гулнора Каримованинг Сижжакдаги қароргоҳи триатлон федерациясига берилади

Гулнора Каримованинг Сижжакдаги қароргоҳи триатлон федерациясига берилади
Гулнора Каримовадан мусодара қилинган Сижжак қўрғонидаги ҳашаматли қароргоҳ ичидаги барча жиҳозлари билан Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга берилади. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда триатлон спортини ривожлантиришга қаратилган қарори умумҳалқ муҳокамасига қўйилди.

"Тошент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган "Сижжак" оромгоҳи ва ундаги суднинг қарори билан давлат фойдасига ундирилган барча жиҳозларни Ўзбекистон триатлон федерациясига текин фойдаланишга бериш ҳақидаги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Бош прокуратура қошидаги МИБ ва Ўзбекистон триатлон федерациясининг таклифи инобатга олинсин", – дейилади ҳужжат лойиҳасида.

Март ойида Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси этиб президент хавфсизлик хизмати раҳбарининг ўринбосари, Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров сайланган эди, дея хабар қилди "Минбар.уз".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мактуба 26 июл 2019 14:00
    Яхши бупти, спорт ишкибозларига фойда келтиради, ажаб эмас чемпионлар сони купайса
  2. Реалист 25 июл 2019 09:07
    Тунги пойга учун мукофотми куёвчага? «Тўй давом этади,фақат,энди куёв менман»
    дебти-да.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Гулнора Каримованинг Сижжакдаги қароргоҳи триатлон федерациясига берилади