Аввалроқ сайтимизда Фарғонага нақ Лондондан келин тушгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ўша келин ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди. Хабарларга кўра Жена (Жанна) Англияда таваллуд топган, куёвнинг исми эса Нуруллохон. Келиннинг қайнонасанинг исми эса Маҳлиёхон. Улар аввал хабар қилинганидек Лондонда танишган. Келин Жена (Жанна)нинг отасининг исми Майкл онаси эса Кристина.
Ҳозирда келин ўзбекча урф-одатларга тезда кўникиб кетгани айтилмоқда. Куёвнинг онаси келинини Жена (Жанна) деб эмас, эркалаб Жаннат деб чақиради.
Вазиятдан фойдалнган ҳолда EVERYDAY.UZ таҳририяти янги оилага мустаҳкам соғлиқ, бахт тилаб қолади.