15 октябрдан кафелар туну кун ишлаши мумкин, қачонки...

15 октябрдан кафелар туну кун ишлаши мумкин, қачонки...
Энди Ўзбекистонда тунги вақтларда ҳам кафелар ишлаши мумкин. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 15 октябрдан бошлаб умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар қуйидаги талаблар бажарилганда туну кун фаолият юритиши мумкин:

кўрсатилган объектларнинг ички қисмига, шу жумладан, хизмат кўрсатиш хоналари, кириш ва чиқиш жойларига тасвирни камида ўттиз кун давомида сақлаш имкони бўлган видеокузатув тизимини ўрнатиш;

биноларнинг ён-атрофи, автотураргоҳ ва бошқа тегишли ҳудудни етарли даражада (камида 10 метр масофада) ёритиш;

бинода шовқин меъёрларига қўйилган талабларга амал қилиш ёки тунги вақтда мусиқа ва товуш кучайтиргич асбоблардан фойдаланмаслик;

ёнғин ўчириш воситалари ва тиббий ёрдам қутичалари билан таъминлаш;

ҳамма учун кўринарли жойларга эвакуация чизмаси ҳамда тезкор ва қутқарув хизматларининг телефон рақамлари ҳақида маълумотлар ўрнатиш.

Кўрсатилган объектлар раҳбари мазкур талаблар бажарилгани ҳақида ҳудудий ички ишлар органларига маълумот тақдим этади.

Талабларга риоя этмаган ҳолда тунги вақтда фаолият юритиш тақиқланади ҳамда тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Талаблар доирасида тунда ишловчи мазкур объектлар фаолиятига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аралашиш тақиқланади.

Ушбу объектлар томонидан қарор талаблари бузилса ёки жамоатчилик томонидан мунтазам шикоятлар тушса тегишли ҳокимликлар томонидан уларнинг тунги вақтда фаолият юритиш ҳуқуқи бекор қилиниши мумкин.

Тунги вақтда фаолият юритувчи бундай объектлар жойлашган йўналишларда патруль гуруҳлари томонидан доимий назорат ўрнатилади.

Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ххх 26 июл 2019 16:23
    ЗУР булади ишласа .Хамма Ахранани Милий Гвардияага Утказвориш керак Шунда хаммаеок паряатка булади .Кеган сайохлла яахши булади.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » 15 октябрдан кафелар туну кун ишлаши мумкин, қачонки...