Бугун 25 июл куни ОАКАда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутасаддилари журналистлар саволларига жавоб берди. Унда мутасаддилар бу йил қишда, агар ҳаммаси режа бўйича кечадиган бўлса, узилишлар бўлмаслигини айтишган. Чунки бу йил ўтган йиллардагига нисбатан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарилаётган экан, дея хабар қилди "Хабар.уз".
Бу йил ўтган йиллардаги каби режа бўйича ўчириш бўлмайди. Фақатгина авария ҳолатларида ёки об-ҳавонинг кескин ўзгариши оқибатида энергияга бўлган талаб ошиб кетган тақдирдагина узилишлар бўлиши мумкин. Аммо бу ўзгаришлар режадан ташқари бўлгани боис олдиндан прогноз қилиш ва аҳолини огоҳлантириш имконимиз йўқ, — деган масъул ходим Даврбек Имомов.