Телеграм каналларида 1 августдан бошлаб тонировка ўрнатиш нархи арзонлашиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда, дея хабар қилди "Хушнудбек.уз" канали.
Канал админстраторининг маълум қилишича ушбу хабарларни расмий манбалар орқали аниқлаштиришга ҳаракат қилган. Олинган маълумотларга кўра, ҳозирча бунга оид ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмаган, лекин қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тасдиқлашга тайёрланмоқда.
Нарх масаласида ҳам ҳозирча якдил қарорга келинмаган. Лекин лойиҳада тонировка учун 2 хил нарх кўриб чиқилмоқда экан:
1-вариант: орқа ва орқа ён ойналар учун - 1 йилга ЭКИҲ 10 баробари (2 млн 230 минг сўм);
2-вариант: орқа ва барча ён ойналар учун - 1 йилга ЭКИҲ 15 баробари (3 млн 345 минг сўм).
Ҳайдовчи ўзи истаган вариантни танлайдиган бўлиши мумкин.
Яна қайтараман, дейди канал админстратори, буларнинг барчаси шунчаки лойиҳа. Тез кунларда (тахминан 3-4 кун) расмий қарор эълон қилиниши мумкин.
Интиқлик билан яхши янгиликларни кутамиз.