Фарғонада вилояти Риштон туманида аёл савобли ишга қўл урди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича риштонлик Изроба Усмонова йиллар давомида Ҳажга деб йиғиб қўйган пулини Риштонда уйи бузилганларга тарқатган. Гап шундаки аёл Ҳажга бориш навбати келганда қаттиқ бетоб бўлиб қолган ва унга шифокорлар боришни тавсия этмаган. Шундан сўнг аёл пулларни савобли ишга сарфлаган.
Аёл эса ўз навбатида ушбу ҳаракатини дарёдан томчи деб баҳолади. Бу ўз навбатида уйи бузилаётганларга сал бўлса ҳам далда бўлади дея таъкидлаган.