Машҳур “Танка“ фильми режиссёри вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Торенияз Қалимбетов 65 ёшида вафот этди.
Қалимбетов Торенияз Джумабаевич, 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссёр йўналиши бўйича тамомлаган.
Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002-йилда суратга олган, халқимиз севиб томоша қиладиган “Танка” бадиий фильмини олиш мумкин.
EVERYDAY.UZ таҳририяти марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб қолади. Режиссерга мана шундай унутилмас бадиий фильм учун ташаккур изҳор этиб қоламиз.