Ўзбекистон ва Германия президентлари музокаралари якунида имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда Volkswagen компанияси билан ҳамкорликда тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши маълум бўлганди. "Daryo-Live"нинг маълумотига кўра, Volkswagen Caddy, Volkwagen Crafter, Volkswagen Tiguan ҳамда Skoda Octavia русумли машиналар Ўзбекистонда ишлаб чиқариш учун танлаб олинган.
«22 май куни ўтказилган музокаралар якуни бўйича Volkwagen компания билан ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган авто моделлар танлаб олинди. Унга мувофиқ, Caddy 5 авлод русуми (7 ўринли йўловчи ташиш учун қулай микроавтобус ва мнивэн) ва Crafter (5 тоннагача юк ортиш мумкин бўлган фургон ва 18 ўринли автомобиль), C класс Skoda Octavia ҳамда Tiguan ишлаб чиқарилиши дастлабки режага киритилди», — дейилади манба ахборотида.
«Ўзавтосаноат» АЖ ушбу масалада маълумотларни ошкор этмаслик бўйича келишув имзолангани туфайли, расмий маълумот вақтинча берилмаслигини таъкидлади.