«Автотест» : Компаниямиз пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олгани йўқ

«Автотест» : Компаниямиз пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олгани йўқ
Avtotest юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитмайдиган бўлди. Бу ҳақда Avtotest жамоаси ўзбек халқига мурожаатида маълум қилди.

Унда шундай дейилади:

"Биз жамоамиз билан шу қарорга келдик. Бизнинг бош мақсадимиз пул ишлаш эмаслигини, бизда қадриятлар бошқа эканлигини шу билан намоён этмоқчимиз. Биз одамлардан қинғир йўл билан пул ишлашдан йироқмиз.

Бошқа автомактаблардан фарқли ўлароқ «Автотест» компанияси пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олгани йўқ. Ҳамма топилган даромад фақат ва фақат ривожланишга, янги замонавий мактаблар барпо этиш, дастурлар, янги технологиялар яратишга йўналтирилди. Бор куч ва меҳнат асосий бош ғоя — одамлар ўлимини камайтириш, йўлларда тартиб бўлишини таъминлаш ва ушбу соҳанинг ривожланиши учун сарф этилди.

«Автотест» бизнинг фарзандимиз. Биз унга бор юрагимиз ва меҳримизни бердик.

Ўтган давр мобайнида бизни ҳар куйга солишди. Йўлларда машиналаримизни тўсиб кулгу қилишди. Энди бунга йўл қўймаймиз. Андишанинг отини қўрқоқ қўйманг.

Тан олиш керак, бугун кўчада аҳвол жуда ёмон. Интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда минглаб одамлар йўл транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этгани ҳақида маълумотлар чиқади. Лекин бирорта одам бунга қайғурганини, худди «Автотест»ни муҳокама қилганидек муҳокама қилганини кўрмадик.

Бизда қадриятлар бошқа. Бизда таҳсил олганларнинг биронтаси таълим сифатига, методига, яратилган шароитга эътироз билдира олмади, ҳеч бир ўқувчи шикоят қилмади, қилолмайди ҳам. Чунки биз халқ хизмати учун жонимизни бериб ҳаракат қилдик . Шу орқали бирор бир инсон ҳаётини сақлашга ҳисса қўшган бўлсак, йўлларда бизнинг битирувчиларимиз озгина бўлса-да тартибли ҳаракатланаётган бўлса, шунинг ўзи бизга катта бахт. Бизнинг ютуғимиз мана шу.

Ҳурматли юртдошлар! Биз, «Автотест» жамоаси барчангизга миннатдорчилик билдирган ҳолда, шуни маълум қилмоқчимиз: «Автотест» компанияси юридик шахслар ҳайдовчиларини ўқитиш фаолиятини тўхтатади. Рўйхатга олиш жараёни ва барча мавжуд шартномавий мажбуриятларни амалга ошириш учун бир оз вақт керак бўлади. Биз таҳқирлардан чарчадик.

Биз эндиликда фақат ҳайдовчиларни тайёрлаш, методика ва қўлланмалар яратиш билан шуғулланамиз. Илтимос, «Автотест» номини ёмонотлиқ қилишни бас қилинг. У бизнинг фарзандимиз, уни хафа қилдириб қўймаймиз. Йўллардаги ҳолат, сотиб олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бу ишни қилган, қилаётган ҳайдовчилар, маъсул ходимларга қарши курашишга, минглаб ўлимларнинг олдини олиш курашишга даъват қиламиз. Эътиборингиз учун яна бир бор раҳмат", дейилади мурожаатда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Олимжон 2 август 2019 14:35
    КАНДАЙ даромад булмайди,машиналар,бинолар сотиб олинди,узб даги хайдовчилардан 2018 йил сентябргача тушган тушумчи,биз хам очмокчи Эдик йул бермадиларингку
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Автотест» : Компаниямиз пайдо бўлганидан бери ҳали бирон марта даромад олгани йўқ