Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев мактабларда дарсликларни текин беришни таклиф қилмоқда. У фейсбукдаги расмий саҳиасида қуйидагича пост қолдирган.
"Наманган шаҳридаги вазиятни кўриб бир нарсага иқрор бўлдим: болалар яхши ва қулай яшаши учун тенг шароит яратиб бериш мақсади олдимизда турган экан уларга мактаб дарсликларини бепул беришга ўтишимиз керак. Уларга ўқишни истаётганлиги учун дарсликларни ижарага пул ҳисобига беришни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Мен истиқлолнинг дастлабки оғир йилларида таълим олганимда ҳам мактаб дарсликлари текин эди. Бугун биз анча одимладик, бироқ китоб соҳасини пулга аралаштириб қўйибмиз...
Шу куйга тушиб, буни нормал қабул қилаётганимиз учун минглаб ўқувчилар олдида узр сўрайман ва дарсликлар бепул бўлиши учун нимаики зарур бўлса амалга оширишга, ҳамкорлик қилишга, таклиф киритишга тайёрлигимни билдираман. Эссиз ёшлик..." - дейди депутат.