Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров умр йўлдоши Шаҳноза Мирзиёевани таваллуд айёми билан табриклади. У ўз табригида қуйидаги илиқ сўзларни ёзиб қолдирган.
Умр - узун йўл. Инсон бу йўлни ёлғиз босиб ўтиши қийин. Унга кўнглини тушунадиган, ҳар бир нафасида меҳр улашадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган ҳамроҳ керак.
Бугун менинг ана шундай "ҳамроҳ"им - умр йўлдошим, севимли аёлим, хонадоним бекаси, фарзандларимнинг онаси туғилган кун.
Шаҳнозахон, таваллуд айёмингиз билан чин қалбимдан табриклайман!
Сизнинг борлигингиз менга яхши кайфият, хотиржамлик ва куч бағишлаб туради, - дейди О. Умаров.
Шунингдек у ўз табригида қуйидаги суратни қолдирган.