Байрам якшанба кунига тўғри келиб қолса қўшимча дам олиш куни белгиланиши керакми?

Байрам якшанба кунига тўғри келиб қолса қўшимча дам олиш куни белгиланиши керакми?
Бугун, 12 август – душанба, барча ходимлар учун иш куни, деб ёзади "Хушнудбек.уз". Мазкур телеграм каналда бирон-бир байрам куни якшанбага тўғри келиб қолса қандай йўл тутиш кераклиги хусусида сўз юритилган. Қуйида каналда эъло қилинган мақолани тўлиқ ҳавола этамиз.

Қурбон Ҳайити якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли, Ўзбекистонликларнинг дам олиш кунида ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Оддий якшанбадай, ўтди-кетди.

Бундай ҳолатлар аҳён-аҳёнда учраб туради. Яъни Меҳнат кодексининг 131-моддасига биноан, Ўзбекистонда 9 та байрам (ишланмайдиган) кунлари белгиланган.

Аммо шу байрамлар якшанба кунига тўғри келиб қолса – барча учун, шанба кунига тўғри келиб қолса – 5 кунликлар учун дам олиш кунида ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Халқ тилида айтганда улар “ютқазишади”.

Кўплаб хорижий давлатлар амалиётини кўрадиган бўлсак, агар байрам куни шундоқ ҳам дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда навбатдаги иш куни дам олиш куни сифатида эълон қилинади.

Бошқача айтганда, Меҳнат кодексимизда 9 та байрам (ишланмайдиган) кунлар белгиланганми, демак, давлат ҳар йили ҳар қанақа ҳолатда ҳам халқ 9 кун қўшимча дам олишини таъминлаши керак.

Аслида бундай ҳолатлар жуда кўп такрорланмайди. Тақвимга қарайдиган бўлсак, 2019 йилда 3 та байрам якшанбага тўғри келади: Қурбон Ҳайити, Мустақиллик ва Конституция кунлари.

2018 йилда бирорта байрам якшанбага тўғри келмаган.

2017 йилда 2 та байрам якшанбага тўғри келган: Янги йил ҳамда Устоз ва мураббийлар куни.

Келаси, 2020 йилда эса фақат 8 март якшанба кунига тўғри келар экан (Ҳайитлар номаълум).

Шанба кунга тўғри келадиган байрамлар ҳам кўп эмас. 2017-2020 йилларда атиги 4 та шундай ҳолат кузатилган (ўртача ҳар йили биттадан).

Фуқароларнинг муносиб меҳнат ҳуқуқларининг кафолати сифатида 9 та байрамлар дам олиш кунига тўғри келса, навбатдаги иш кунини дам олиш куни сифатида эълон қилиш тартиби жорий қилинса, аксинча, кўпроқ фойда бўлади. Ҳам халқаро майдондаги инсон ҳуқуқларига оид имиджга ижобий таъсир қилади, ҳам энг асосийси – халқнинг розилиги ва дуоси олинади.

Бизда нима учундир дам олиш кунлари давлатга зарар келтиради, деган нотўғри тасаввур шаклланган.

«Дам олиш, байрам, таътил кунларидан мамлакат иқтисодиёти ютқазади, деган ақида Совет иттифоқида шаклланган. Бу тушунча партшколадан ўтган жуда кўп раҳбарларнинг онгига ҳам сингиб кетгани учун байрам ва дам олиш кунлари ишга чиқмаган, таътилдаги ходим ва ишчиларга душмандек қаралади. 1977 йилдаги Конституцияга қадар, гарчи шиорларда меҳнаткашлар ҳуқуқлари овоза қилинган бўлсада, советларда ҳафтасига етти кунлик иш режими амал қилган.

Ҳисоб қилинганки, агар ишчилар ҳафтасига 2 кун ишламай дам олса, халқ хўжалиги йилига 20-25 фоиз атрофида маҳсулот ишлаб чиқаришдан мосуво бўлади.

Иқтисодиётида сервис бўлмаган ва бўлса ҳам салмоғи арзимас даражадаги Совет иттифоқи учун бу қоидалар ва ҳисоб-китоблар ростанам тўғри бўлган.

Лекин замонавий ва илғор мамлакатлар иқтисодиётида сервис иқтисодиётнинг 60-70%и ташкил этади. Шунинг учун бу мамлакатларда одамларнинг дам олиш, байрам ва таътил кунларидан иқтисодиёт янаям кўпроқ манфаатли бўлади. Шунинг учун ҳам уларда расмий байрам кунлари дам олиш кунларига тушиб қолса, қўшимча дам олиш кунлари кафолатланган.

Расмий статистикамизга кўра, Ўзбекистон ЯИМида сервис улуши 47%, демак, хотиржам бўлиш керакки, дам олиш, таътил ва байрамларда ҳам ЯИМимиз ўсишда давом этмоқда».

Ўхшаш янгиликлар

  1. Азимов шакиржан закирович. 12 август 2019 11:21
    Ха агар байрамлар иш кунига тугри кеп коса давлат ютказади ез чилласида 63 64 даража иссикда ишласа халкимиз довлат ютказмийди жоннини жабборга бериб ишлаб пенсиясиз колса довлат ютказмийди бола тугиб ишлолмий бола фарзандиминам овора булиб нафака пули кегин иш стажи етмий нафака ололмаса довлат ютказмийди куп болалий уй жой ололмаса довлат ютказмийди кексаликда керакли дам олиш санаторийларига хаки бор йулланмани беришмаса довлат ютказмийди ахир уша халкнинг насибасидан юлиб колинган пуллар эвазига катор катор машиналани олиб арендага бериб судхурлик килинса чет элда корни ерилгунча дам олишса амалалдорла давлат ютказмийди уз хак хукукини сураб хеч нарсага эришолмий коптокга ухшаб тепилвурса халк ютказмийди йирик байрамлар хеч булмаса мустаккмллигимиз байрамларида озгина чегирма килинмийди довлат ютказмийди уз халки кора кузлари бутун довлатни боквотган халлкга Бир Кун ютказза довлат тепадигилани белидаги камари тушиб кетадими?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Байрам якшанба кунига тўғри келиб қолса қўшимча дам олиш куни белгиланиши керакми?