Депутат Акмал Умрзоқов: Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим

Депутат Акмал Умрзоқов: Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим
Яқинда парламентда Давлат солиқ қўмитаси раҳбарини эшитдик. Вақт чегараланганлиги сабабли кўпгина мулоҳазаларимизни билдиришга улгурмадик. Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим:

Бугунги кунда мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш, тадбиркорларга янада қулай шароитларни яратиш борасида кўп иш қилинмоқда.

Биласиз, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини самарали ташкил этиш, улар фаолиятини янги йўналишлар бўйича кенгайтиришда молиявий ресурслар муҳим аҳамият касб этади. Аммо ҳозирда айни йўналишда баъзи муаммолар ҳам бўй кўрсатмоқда. Хусусан, бугун ўз фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг аксарияти молиявий ресурс етишмагани учун ишламаяпти.

Тўғри, юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида катта миқдорда кредитлар бериляпти. Аммо айрим ҳолатларда корхоналарнинг ўз маблағлари — молиявий ресурслари солиқ органлари томонидан келаси давр учун солиқ ва мажбурий тўловлар сифатида олиб қўйилмоқда.

Гапимиз исботи учун айрим далилларни келтирсак. 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, солиқ органлари томонидан ортиқча ундирилган маблағлар 775,2 млрд. сўмни ташкил этган! Биргина Тошкент шаҳрининг ўзида бу сумма 279 млрд. сўмни ёки республика бўйича жами ортиқча ундирилган маблағларнинг 36 фоизини ташкил қилган. Ҳисобот даврида йил бошига нисбатан ортиқча тўловлар Жиззах вилоятида 4,5 млрд. сўм (30 фоиз)га ошган бўлса, Фарғона вилоятида 19,6 млрд. сўмга (51 фоиз)га кўпайган.

Хўш, солиқ органлари қачон тадбиркорларни қўллаб-қувватловчи органга айланади? Ахир бу хўжалик юритувчи субъектларни молиявий жиҳатдан очиқчасига талаш билан баробар-ку. Ахир бу мамлакатимизда инвестициявий муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни барбод қилиш эмасми? Наҳотки, буни Давлат солиқ қўмитасининг мутасаддилари билмайди? Билишса керак, албатта. Унда нега масалага кўз юмишяпти? Ёки бунинг ортида қандайдир бир синоат бормикан...

Ўша синоатни билишга ҳаммамиз қизиқяпмиз...

Эҳтимол, ҳали келгусида парламентдаги бирор тадбир чоғида Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг бу борадаги саволларимизга жавобини эшитармиз.

Акмал УМРЗОҚОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутат Акмал Умрзоқов: Фикримни ижтимоий тармоқда баён қилишни маъқул деб топдим