Олий таълим вазири талабаларнинг эътирозига нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

Олий таълим вазири талабаларнинг эътирозига нима сабаб бўлаётганини маълум қилди
Кеча, 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар қилди ОТВ матбуот хизмати.

Муҳокамада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси, барча олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари иштирок этди.

- Амалдаги малака талаблари, ўқув режа ва дастурлари мазмун жиҳатидан битирувчиларда амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилмаган, ўқув режаларида номутахассислик фанлари улуши юқорилигича қолмоқда, бу эса талабаларнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқармоқда, - деди Иномжон Мажидов.

Вазир олий таълим муассасалари ҳамда кадрлар буюртмачилари ўзаро ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар қониқарсиз аҳволдаги экани танқид қилди ва иш берувчилар кадрлар тайёрлаш жараёнига қизиқмаса, ОТМ ректорлари ташаббус кўрсатиши кераклигини қайд этди.

- Чунки халқимиз ва Президент олий таълимдан жамият тараққиёти локомотиви бўлишини талаб қилмоқда, - деди вазир. – Ишга ҳозиргидек муносабат билан мақсадга эришолмаймиз. Замон шиддат билан ривожланяпти, биз тараққиёт ортидан эмас, балки уни белгилаб беришимиз керак.

Шунингдек, янги тузилган республика олий таълим кенгаши олдида турган долзарб вазифалар, унинг истиқбол-режалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади вазирлик ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Олий таълим вазири талабаларнинг эътирозига нима сабаб бўлаётганини маълум қилди