Аввалроқ 2018 йилнинг 26 ноябридан 27 ноябрига ўтар кечаси соат 01-00 дан 2018 йил 27 ноябрь 15-00 гача Оҳангарон шаҳрида авария ҳолатларини бартараф этиш учун ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Айтилган вақтдан ўтиб кетган бўлса ҳам Оҳангаронда ҳали ҳам ичимлик суви берилмаган. Буни Телеграмдаги “Олтин воҳа” каналида ёзилаётган постлардан ҳам билсак бўлади. У ерда канал томонидан ташкил этилган телеграм ботга Оҳангарон шаҳри аҳолисидан сув муаммоси юзасидан хабарлар келмоқда. Эътиборингизга шу хабарларни ўзгартиришарсиз, аслича ҳавола этамиз:
“Suv oqovaga aytilarrrrrr suuuvvv bersiiiiiiiinnnn”;
“Zora vodokanal ......”
“bizda hali ham suv yõq, hechqisi yuq atiga uch soatga kechikişyabdiku uch kungamas şunisiga ham şukur.
Faqat svet uçsayam uyimi isitaman deb kotelniy quydirganlar suv uçganda uylar yana sovuşini bilib olişdi holos”
“Suv “Qo’rg’on” mahallasida haligacha yo’q!”
“Salom. Biz ohangaron shifoxonasida davolanyapmiz. Ertalabdan beri suv yöq. Yegan ovqatlarimizni idishlarini xam yuva olmayapmiz. Xojatxonani gapirmasayam böladi”
“Ohangaron shaxrida suv bormi qachon bo'ladi butun shaxarda yo'q nima uchun kim javob beradi bunga.”
“Оҳангарон шаҳар «Сувоқава», халқинг сендан сув сўраяпти! Жавоб бер!
Одамларни аҳмоқ қилиш мумкин бўлган даврлар қолиб кетган! Бўлақол, тирил, жавоб бер!!!”
“Hattoki telga ham Javob berishmidi smendagi navbatcila qani yo SUV qidirib ketishtimi”
“Aloooooo suv qaniiii narooddd”
Эътибор берганингиздек Оҳангарон туман “Сувоқава” хаттоки қўнғироқларга ҳам жавоб бермаган. Шундан сўнг биз юқорида айтиб ўтган канал аъзолари “Сувоқава”га борган ва қуйидаги хабар қолдирилган:
“«Сувоқова» хабар қилади: сув келади, ўртоқлар. Ниҳоят! Хуллас, юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатининг олдини олиш ишлари аччиқ ичакдек чўзилаяпти. Икки соатдан кейин жўмраклардан сув келишни бошлайди.
Народ, нима дейсиз, бу гапга ишонамизми?.. “
Биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...