Москва метросида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси поезд ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди

Москва метросида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси поезд ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди
Москва метросининг «Юго-Западная» бекатида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси поезд ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди.

«16:45 атрофида «Юго-Западная» метро бекатида бахтсиз ҳодиса юз берди, 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси бекатга кириб келаётган электр поезд йўлига тушиб кетди. Ушбу вазиятни илғаган машинист шошилинч тормоз берди, аммо поезд инерция туфайли ҳаракатини давом эттириб, йўловчини босиб кетди», — деди Москва метрополитени матбуот котиби.

Эркак олган жароҳатлари туфайли ҳалок бўлди. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам бригадаси унинг ўлимини қайд этди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Аброрбек 29 ноябр 2018 13:04
    Итарворгандур камераларди ку'риш керак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Москва метросида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси поезд ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди