Фуқаро авиацияси, жумладан, ерусти инфратузилмаси эксплуатациясининг ҳаддан зиёд монополлашуви бу соҳада хизмат кўрсатишнинг жаҳон даражасидан сезиларли ортда қолишига, шунингдек, мамлакатдаги айрим аэропортларнинг рентабеллигини йўқотишига олиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолаган тегишли қарорда шундай дейилади.
Президент қарорига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК қайта ташкил этилади. МАК дирекция базасида «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ёзги комплекс» ДУК, «Ҳаво ахборотлари бош агентлиги» ва «Ўзавиатехтаъминот» моддий техник таъминот комплекси» иш бошлаши кутилмоқда.
Ўзбекистондаги аэропортлар салоҳиятдан самарали фойдаланиш мақсадида «Uzbekistan Airports» АЖ фаолияти ҳам йўлга қўйилмоқда. Жамият ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш билан бирга, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, аэропорт инфратузилмасини яхшилаш билан машғул бўлади. Шунингдек, аэропорт ҳудудида замонавий савдо шохобчалар фаолиятини шакллантириш ва банк хизматларини ташкил этиш бўйича тегишлар ишлар олиб борилади.