Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди

Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон президентининг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов 28 ноябрь куни Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақдаги ҳукуматнинг қарори 28 ноябрда имзоланди.

Агентликнинг олдинги раҳбари Лазиз Тангриев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилганди.

Комил Алламжонов 2017 йил декабридан 2018 йил августига қадар президент девони Ижро аппарати раҳбари ўринбосари – президент матбуот котиби лавозимида ишлаган. Президент девони президент администрациясига айлантирилгач, Алламжонов администрация раҳбари ўринбосари – президент матбуот котиби этиб тайинланган (2018 йил август – октябрь).

Комил Алламжонов 2018 йил 3 октябрь куни давлат хизмати давомида соғлиғи ёмонлашгани туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимларидан озод этишни сўраганди.

Алламжонов 2005-2009 йилларда Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати раҳбари в.б., 2009-2013 йилларда эса ушбу лавозимда расман ишлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Комил Алламжонов янги лавозимга тайинланди