Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Обод қишлоқ” дастури доирасида Андижон вилоятидаги 50 қишлоқда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг учун қарийб 444,7 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Дастурга асосан вилоятдаги 9 минг 292 аҳоли хонадони, жумладан, 65 та кўп қаватли уйда таъмирлаш ишлари бажарилди. Уйларнинг том қисми, фасади, кириш йўлаклари капитал таъмирланиб, темир эшиклар ўрнатилди.
Аксарият уйлар ер тўласидаги муҳандислик-коммуникация тизими янгиланди.
11 та болалар майдончаси, 30 та канализация тармоғи қурилди, 2 минг 400 метр лоток, 8 минг 900 квадрат метр майдонга брусчатка ётқизилди, ёритгичлар ўрнатилди. Кўп қаватли уйлар олдидаги 700 га яқин ноқонуний қурилмалар бузиб ташланди.