Ўзбекистонлик қизиқчи, Обид Асомов Ўзбекистондаги қизиқчилар, мультфильмлар, бу соҳадаги камчиликлар юзасидан журналистлар саволига жавоб берди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.
Хусусан, Обид Асомов “Арман ва ўзбек: 2 соат самимий кулгу” номли концерт шоусида рус тилида гапира олмайдиган шахс образида гавдалангани бўйича танқидий мақолага ўз фикрини билдирди.
“Мен Россия саҳнасида рол ўйнаётганимда рус тилида тўғри гапиришим шарт эмас. Сўнгги пайтларда одамлар инжиқ, ҳазилни тушинишмайдиган, ҳамма жойдан хато қидирадиган бўлиб қолишган. Нотўғри гапириш бу ўз миллатингни ҳафа қилиш дегани эмас, бу ҳазилнинг безаги-ку. Усиз ҳазил бўлмайди. Агар ҳазилни миллатидан келиб чиқиб баҳолашганда Чарли Чаплин, Мистер Бинлар бўлмас эди, бу шунчаки образ.
Санъат чегарасиз, масалан менга Майкл Жексон ёқади ва менга унинг миллати ҳамда ирқи муҳим эмас. Мен Райкиннинг бутун ҳаётини ҳурмат қиламан, у яхудий, нима қилибди? Ҳазилни сиёсийлаштириб юборишди. Бу билан кимнингдир миясини заҳарлашмоқчи... Хаттоки Карен ҳам арман, Бакуда туғилган, озарбайжончани ҳам билади, у ерда ҳам Россияда ҳам ижод қилади. Бу Арманистон уни ёмон кўради дегани эмас. У ҳам мен бутун Ўзбекистонни кўрсатмаганим каби арман миллатини кўрсатмайди”, - деди О. Асомов.