“Ўзбектелеком“ АЖ йил бошидан буён интернет хизматларининг минтақавий бозорини ривожлантириш мақсадида операторлар ва провайдерлар учун интернет-каналида тариф нархини 3 бараварга пасайтирди.
Қайд қилинишича, 2018 йил 10 июлда Халқаро пакетли коммуникация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун ташқи интернет-канал тарифлари 1 Мбит/с нархи 224 958 сўмдан 169 459 сўмгача туширилган.
2018 йилнинг декабрь ойидан бошлаб эса оператор ва провайдерлар учун 1 Мбит/с интернет нархи 85 минг сўмни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 декабрдан Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи 2 баравардан кўпроқ қийматда арзонлашиб, ойига 88 минг сўмни ташкил этиши маълум қилинганди.