Жиноий ишлар бўйича Урганч шаҳар судида шу йил 19 феврал куни журналист Давлатназар Рўзметовнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига ҳукм ўқилди.
2019 йил 7 ноябрда содир бўлган воқеада айбдор деб топилган ҳайдовчи Умидбек Сапаровга 3 йилга озодликни чеклаш ва 1,5 йилга транспорт воситасини бошқаришдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 48 ёшли Давлатназар Рузметов йўлдан ўтаётганда «ГАЗель» автомобили томонидан уриб юборилган. У бошидан олган жароҳати натижасида вафот этган. Журналист «Жамият» газетасида муҳбир, «Хоразм ёшлари» газетасида муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган.