Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Тошкент шаҳрида 2018 йил давомида туман ҳокимликлари томонидан мактабларга қўшимча ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.
Унга кўра Бектемир тумани ўқувчиларга энг кам пул ажратадиган туман сифатида эътироф этилди. Вазирлик келтирган маълумотга кўра ушбу туманда ҳар бир ўқувчи учун 983 сўм ажратилган. Ушбу рўйхатда мактабларга эътибор қаратишда биринчи ўринда Миробод тумани (ҳар бир ўқувчига 142 532 сўм ажратилган)қайд этилган, уннан кейинги ўринларда Шайхонтоҳур тумани 79 333 сўм, Яшнобод тумани 71 745 сўм, Учтепа тумани 54 318 сўм, Чилонзор тумани 51 219 сўм, М. Улуғбек тумани 47 010 сўм, Яккасарой тумани 41 013 сўм, Юнусобод тумани 29 235 сўм ва Олмазор туманида ҳар бир ўқувчи учун 3023 сўм ажратилган.
Ушбу маълумотдан кўринадики ҳамма раҳбарлар ҳам мактабларга бир хил эътибор қаратмайди.