Режиссер Зебо Наврўзова ўзининг фильмидаги чўмилиш кийимида чиққан қизларни танқид қилган блогер ҳақида гапирди.
Зебо Наврўзова “Шоқол” номли фильмини ютубга жойлагач, кинодаги чўмилиш кийимидаги қизлар лавҳаси катта танқидларга сабаб бўлганини айтди. Бу фильм сабаб турли хил ташкилотлар устидан аризалар тушгани маълум бўлди. Наврўзова ушбу фильмни кескин танқид қилган блогернинг ўзи тармоқларга яланғоч ҳолатдаги суратини жойлаганини таъкидлади.
Наврўзованинг айтишича фильм ютубга жойлангач бир кунда 1 млн марта кўрилган.