Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Нурутдинович Умаров лавозимини тарк этди.
Бахтиёр Умаров жорий йилнинг май ойида ушбу лавозимга тайинланган эди.
У вазир бўлишидан олдин Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбари Иброҳим Абдураҳмоновнинг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
сифатида ишлаганди.
Ҳозирча унинг кейинги фаолияти, шунингдек, қўмитанинг янги раиси ҳақида маълумот йўқ.