ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари Сардоба сув омборидаги сув тошқинидан талофат кўрган ҳудудларда бўлиб, энг зарур буюмларни ўз эгаларига етказишда яқиндан кўмаклашишмоқда. Мисол тариқасида қуйидаги ҳолатларни эътироф этиш мумкин.
Жумладан, ташкилот ходимларининг ташаббуси билан вилоятимизга Фарғона вилоятидан 1000 жуфт, Андижон вилоятидан 5000 жуфт, Тошкент вилоятидан 4000 жуфт оёқ кийимлар ҳамда 1000 жуфт резина этиклар олиб келиниб, Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” МФЙ, Сардоба туманидаги “Шодлик” ва “Саховат” МФЙда яшовчи фуқароларга бепул тарқатилмоқда. Шунингдек, бу каби оёқ кийимларини Оқолтин, Сардоба туманларига ҳам етказиб, жабр кўрган аҳолига тарқатиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Сардоба тумани “Дўстлик” МФЙдаги 2-умумий ўрта таълим мактабига жойлаштирилган Қорақалпоғистон Республикасидан келган 1080 нафар қурувчи ичимлик суви етарли бўлмаганлиги сабабли сувни савдо дўконидан сотиб олаётганлиги аниқланиб, муаммотезлик билан жойида ижобий ҳал этилди, яъни Оқолтин ТБ ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ имкониятлари орқали 25 тонна миқдорда ичимлик суви етказиб берилди.
Шу билан бирга ДХХ ходимлари томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётган объектларда электр энергияси таъминланмаганлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги орқали движок ўрнатиб берилиб, масала тезда ўз ечимини топди.
Ўз бурчларини шараф деб билиб, туну кун фаолият кўрсатиб, бошига ташвиш тушган элдошларини қўллаб-қувватлаб, руҳлантираётган ДХХ ходимлари бундан кейин ҳам токи тинч вазият барқарор бўлмагунча эзгу ишларни давом эттираверадилар.