“Сўхликлар ношукур халқ деб мақола тайёр турибди” – Фарғона ҳокимига тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди

“Сўхликлар ношукур халқ деб мақола тайёр турибди” – Фарғона ҳокимига тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди
Тармоқларда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда вилоятнинг Сўҳ тумани ҳақида гапирилган.

Ҳокимга тегишли экани айтилган аудиода Сўхни харитадан ўчириб юбориш билан таҳдид қилинган. Шунингдек, Сўхликлар ношукур халқ деб мақола тайёр тургани, йиғилганларга ушбу мақола чиқсинми деб мурожаат этилганини эшитиш мумкин.

“Ёки 74 йигитни қаматайми? Ҳарбийлардан берасилар эртага, 74 та одамни Фарғонага олиб бориб қамайди...”, – дейилади аудиода.

Катта эҳтимол билан ушбу гаплар Фарғонанинг Сўх туманидан содир бўлган воқеадан сўнг бўлиб ўтган йиғилишда айтилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу туман ҳудудида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан. Шундан сўнг Бош вазир Абдулла Арипов воқеа жойига етиб бориб, қўшни давлат расмийлари билан учрашган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Махмудов одилжон 3 июн 2020 00:01
    Бу гал тугри гапирдингиз аброр амир
  2. Аброр Амир 2 июн 2020 19:45
    Эхх жонга тегди жаноб Президент бу каллаварам тунка хокимваччаларингизга сузи утадиган ташкилот колмадими .унда Давлат Хавфсизлик Хизматига бундай чучкалар устидан назорат килишни ва бутун ваколатларини кайтариш керак .хаммаси кутурди .ДХХга топширилсин .судя прокурор иив хаммасини устидан тулик назоратни.
  3. Мир 2 июн 2020 18:50
    Ахмок
  4. Аброрбек 2 июн 2020 18:08
    Бу киши хокимми ёки лавозими юкорирокми? Бир худудни харитадан чикариб юбориш ваколатига эгами?
  5. Реалист 2 июн 2020 17:29
    Сўхликлар ношукур,Тошлоқликлар хароми,
    ёлғиз хоким оппоқина фаришта.
    Шу хокимни гапи менга Гитлерни эслатди,у хам уруш сўнгида,«немислар мендек дохийга номуносиб» деганди.Қачонгача шундай фюрерчалар халқни қонини ичади,шу халқни нонини еб,гарриллаб,яна тузлиғига тупуради,нима Фарғонани гуллатиб,халқни бой қилиб қўйдими?Халқ бир тишламдан берса тўйдиради,бир муштдан урса ўлдиради,агар туфурса чўкиб кетасан,хокимбачча.
  6. Ахмад 2 июн 2020 17:19
    Агар Ўзбекистонга шунақанги хокимлар тайинланган экан, бу ўзбекларни шўри.
    Эссиз қийналган ўзбек халқи.
    Лекин, ҳамма Аллоҳни ҳузурига ҳисоб учун қайтади! Золимлар ҳам, мазлумлар ҳам.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
Кеча, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
Кеча, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Сўхликлар ношукур халқ деб мақола тайёр турибди” – Фарғона ҳокимига тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди