Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев хонадонларни таъмирлашда алдаш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, «Обод маҳалла – обод кўча – обод хонадон» тамойили асосида қилинаётган ишларда камчиликлар кузатилмоқда. Парпиев белгилаб олинган режага кўра Ўзбекистонда бир кунда битта маҳаллада битта хонадон таъмирлаб борилиши керак. Шундай бўлган тақдирда, республикада бир кунда 9145та хонадон таъмирланиши керак. Лекин 10 июндан 16 июнгача бутун мамлакатда 13984та хонадон таъмирланган, холос.
Таъмирланган, деб маълумот берилган баъзи хонадонлар таъмирланмаган бўлиб чиқмоқда, - дейди вазир ўринбосари.