Тошкентда 2019 йилдан кондиционерли автобуслар ҳаракатлана бошлайди (+ФОТО)

Тошкентда 2019 йилдан кондиционерли автобуслар ҳаракатлана бошлайди (+ФОТО)
Бугун, 27 октябрь куни “Самарқанд автомобиль заводи”да SAZ LE60 русумидаги паст полли, шаҳар автобусининг дастлабки партияси “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига топширилди, бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилмоқда.

Мазкур автобуслар турл хил қулайликларга эга. Жумладан, шаҳар ички йўналишларига мўлжалланган ушбу автобус полининг пастлиги ҳамда йўловчиларни олиш ва туширишда шассининг пасайиши, яъни “книлинг” тизимининг мавжудлиги, имконияти чекланган йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратилгани, кондиционер ўрнатилгани ва бошқа шу каби имкониятлари билан ажралиб туради. Автобуснинг умумий йўловчи сиғими 56 кишини ташкил этиб, 25 ўриндиқ ўрнатилган. “Evro-4” экологик стандартига жавоб берадиган ISUZU двигатели ўрнатилган.

Самарқанд автомобиль заводи ва “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти ўртасида тузилган шартномага кўра, жорий йилда завод пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига хизмат кўрсатиш учун 80 та ана шундай замонавий автобусларни етказиб беришни режалаштирилган. 2019 йилда эса яна 200 та SAZ LE60 автобуслари пойтахт кўчаларида ҳаракатлана бошлайди.

Эътиборли жиҳати мазкур автобуслар Россия, Қозоғистон, Грузия давлатларига буюртма асосида етказиб берилмоқда.

Тошкентда 2019 йилдан кондиционерли автобуслар ҳаракатлана бошлайди (+ФОТО)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда 2019 йилдан кондиционерли автобуслар ҳаракатлана бошлайди (+ФОТО)