Ўзбекистонликлар Instagram фаолиятидаги узилишлар юзасидан шикоят қилишмоқда

Ўзбекистонликлар Instagram фаолиятидаги узилишлар юзасидан шикоят қилишмоқда
Ўзбекистонликлар Instagram фаолиятидаги узилишлар юзасидан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда Репост хабар қилди.

Ўзбекистон, Россия, АҚШ ва Германиядаги Instagram фойдаланувчилари мобил дастурнинг фаолиятидаги узилишлар юзасидан шикоят қилишмоқда. Downdetector сервисининг маълумотига кўра асосан шикоятлар АҚШ ва Буюк Британиядаги фойдаланувчилар томонидан бўлмоқда.

Фойдаланувчиларнинг 45 фоизи хабарлар лентасининг янгиланмаётгани, 37 фоизи "сториз"нинг очилмаётгани ва 16 фоизи пост жойлай олмаётгани юзасидан шикоят қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида ушбу ижтимоий тармоқ фаолиятида узилишлар 27 июлдан кузатилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда Facebook ижтимоий тармоғида узилишлар бўлаётгани ҳам айтилган эди. Ўзбекистонда ушбу тармоқ фаолиятидаги узилишлар июль ойи бошидан бери кузатилмоқда. Шу ўринда, фойдаланувчилар VPN орқали уланганда сервис ишлаётганини маълум қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Адолат 31 июл 2020 19:26
    Фейсбоок хам шу ахвол
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонликлар Instagram фаолиятидаги узилишлар юзасидан шикоят қилишмоқда