Блогер ёш болани Матиз уриб кетишига бир баҳя қолган видеони эълон қилиб, шундай тасвирларни керакли жойга жўнатганларни "стукач" демасликка чақирди

Блогер ёш болани Матиз уриб кетишига бир баҳя қолган видеони эълон қилиб, шундай тасвирларни керакли жойга жўнатганларни "стукач" демасликка чақирди
Блогер Хушнудбек Худойбердиев йўллардаги қоидабузарликларни тасвирга олиб, уни керакли жойга жўнатишни ёқлаб чиқди.

Блогер йўлда учраши мумкин бўлган ҳар қандай фожианинг олдини олиш учун ҳамма бир бўлиб ҳаракат қилиши кераклигини ва видеоларни албатта олиб, уни керакли жойга юбориш кераклигини таъкидлади. У шунингдек, бундай видеони жўнатганлик учун бериладиган пулдан ҳижолат бўлганларга ундан воз кечишни таклиф қилди.

Хушнудбек ушбу мавзуда сўз юритиб, унга қуйидаги видеолавҳани ҳавола қилган ва ушбу ҳолат бундан 1 ҳафта олдин содир бўлганини ёзган. Видеода пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган болани юқори тезликда келаётган Матиз уриб кетишига бир баҳя қолган.
Блогер фикрини
“ўша болакай ўрнида сизнинг фарзандингиз ҳам бўлиши мумкин эди. Бошқа гапим йўқ”, – дея якунлаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Носиржон 2 январ 2021 20:44
    Бу хеч кандай чакимчилик эмас.Узини колаверса атрофидагиларни назарга илмайдиган каландимк бефаросатларни жиловлашни бир йули.
  2. Шер 2 январ 2021 18:37
    Давлатга айтса стукач булса оддий фукоро ушлаб жазоласа самасуд деса бутуришда жамият унгланмайди хеч канака стукач эмас улар стукач деётганлар узи Аллах нима килса килиб юраверсинми
  3. Абдул 2 январ 2021 14:41
    Улар чинакам қахрамондирлар, стукач эмас, бўлмаса жамият ифлослардан тозаланмайди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Блогер ёш болани Матиз уриб кетишига бир баҳя қолган видеони эълон қилиб, шундай тасвирларни керакли жойга жўнатганларни "стукач" демасликка чақирди