Хабарингиз бор 1 апрель санасидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди.
Маълум бўлишича, вакцинациянинг илк кунида мамлакатимизда 5 018 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланган. Улар орасида энг кўп эмланганлар (1651 нафар фуқаро) Тошкентда қайд этилгани маълум бўлди. Шунингдек, Фарғона вилояти (467 нафар), Қашқадарё вилояти (389 нафар), Тошкент вилоятида (317 нафар) ҳам эмланганлар сони кўплигини кўриш мумкин.
Таъкидлаш жоиз, юртимизда вакцинациянинг биринчи босқичида 65 ёш ва ундан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланади.