Аввалроқ ушбу оромгоҳ Гулнора Каримовага тегишли бўлган эди. Ушбу оромгоҳнинг майдони 5,38 гектар экани маълум қилинди. У ерда меҳмонхона, бир нечта ҳовуз, амфитеатр, коттеж ва бошқа иншоотлар мавжуд.
Айни вақтда оромгоҳ сотувга қўйилган. Давлат активларини бошқариш агентлиги оромгоҳ ичида олинган суратларни эълон қилди. Таъкидлаш жоиз, оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган.