Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Синоптикларнинг маълумотига кўра, 5 апрель куни ўртача ҳарорат +13... +15 даража, тунда +8... +10 даража бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 7-12 м/с.га етади.
Тоғли ҳудудларда тунги ҳарорат 0 гача тушиб кетади. Туман тушиши ва қор кўчиши мумкин.