Аввалроқ Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида қурилган кўприк яроқсиз аҳволга келиб қолгани ҳақида ёзган эдик.
Хабарда кўприк 6,5 млрд сўмга қурилгани ва орадан 1 йилу 7 ой ўтиб яроқсиз аҳволга келиб қолгани айтилган эди. Дарё нашрининг хабар қилишича, ўша кўприк шу йил 1 апрель куни қайта фойдаланишга топширилган. Унга 16,1 млрд сўм сарфлангани маълум қилинди.
Туман ҳокимлиги вакиллари унда яна камчиликлар бўлса, улар албатта қурувчилар томонидан бартараф этилишини такъидлаб ўтди.