Бухоро тиббиёт институти фаолиятини прокуратура ўрганмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.
Институтнинг в.в.б. ректори, «Одам анатомияси» дарслиги муаллифларидан бири Шуҳрат Тешаев 1,4 млрд сўмни Эдуард Ицковнинг «Bitubi Grupp» МЧЖсига ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган. Таъкидланишича, ана шу ҳолат юзасидан институт фаолиятини прокуратура ўрганмоқда.
Ушбу ўрганишга вилоят бандлик бош бошқармаси, давлат молиявий назорат бошқармаси ва вилоят монополияга қарши курашиш бошқармасидан мутахассислар жалб қилинган.