Видео: Самарқандда аҳоли норозилигини билдириш учун қўй подасини ҳокимият биносига ҳайдаб келди

Видео: Самарқандда аҳоли норозилигини билдириш учун қўй подасини ҳокимият биносига ҳайдаб келди
Кеча, 6 апрель куни тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар қўй подасини Нуробод туман ҳокимияти биносига ҳайдаб келгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, аҳоли ҳокимиятдан пода учун яйлов сўраган. Таъкидланишича, аҳоли муаммоси ҳокимият томонидан олиб борилган суриштирув ишларидан сўнг ҳал қилинган.

Маълум бўлишича, фуқаролар фермерлик хўжалиги билан қўйни боқиш бўйича тузилган шартномадан сўнг яйловсиз қолган. Фермерлик хўжалиги эса ерларда қўйларни боқиш учун рухсат бермаган. Натижада можаро юзага келган ва аҳоли ҳокимият биноси олдида йиғилган. Ушбу ҳодисадан сўнг фермерлик хўжалиги билан шартнома узилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. САВОЛЛАР 8 апрел 2021 21:29
    Бизда хамма нарса мумкин хар бир куйга жарима солади соккани кил соккани .
  2. Носиржон 7 апрел 2021 16:11
    Куйлар хам митинга чикар экан .Бошланиши бу.
    1. Реалист 8 апрел 2021 13:49
      Носиржон,
      Яқинда ҳечким сайламасаям сайланган Алишер Қодировнинг таклифи билан,норозилик митинглари ман қилинди.
      Шунинг учун қўйлар митингга чиқди,одамларни ўрнига.
      Чўпонларга офарин,қўйларгаям.

      Носиржон,
      Яқинда ҳечким сайламасаям сайланган Алишер Қодировнинг таклифи билан,норозилик митинглари ман қилинди.
      Шунинг учун қўйлар митингга чиқди,одамларни ўрнига.
      Чўпонларга офарин,қўйларгаям.
  3. Носиржон 7 апрел 2021 15:40
    Куйларингизга жамоат тартибини бузди деб штраф ёзиб юборишмасин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: Самарқандда аҳоли норозилигини билдириш учун қўй подасини ҳокимият биносига ҳайдаб келди