Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Усмонов эҳтиёжманд фуқаронинг уйида ғишт терди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳоким Бахмалбоп кўчасида яшовчи оиланинг уйида ғишт терган. Ушбу оила уйи ҳомийлар ҳисобидан қайта қуриб берилаётган бўлган ва мазкур жараёнда ҳоким ҳам иштирок этган.
Маълумот ўрнида, шаҳарда биринчи чоракнинг ўзида 22 та эҳтиёжманд оиланинг уйи қайта таъмирлаб берилади. Аввалроқ Маъруфжон Усмонов фуқароларнинг хонадонини шахсан ўзи оқлаб бергани ҳақида ёзган эдик.