Самарқанддаги Афросиаб кўчасига светофор ўрнатиладиган бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаролар ушбу кўчага светофор ўрнатиш бўйича 15 йилдан бери турли ташкилотларга мурожаат қилиб келган. Лекин бу муаммо ҳал этилавермаган. Унга кўп пул кетади дея рад жавоби келаверган. Маълумотларга кўра, шу вақтгача ушбу йўлдаги ЙТҲ натижасида 10дан ортиқ фуқаролар жабр кўриб, 4 нафари вафот этган. ЙТҲда жабр кўрганлардан сўнггиси 60-сонли мактабнинг 4 синф ўқувчиси бўлди. Фуқаролар ушбу ҳодиса видеосини маҳаллий кенгаш депутатларига юборган ва ушбу масала масъулар билан муҳокама қилинган.
Унинг натижасига кўра Афросиаб кўчасига светофор ўрнатиш масаласи ҳал этилган.