Сурхондарё вилояти Узун туманида тарбиячи бўлиб ишловчи аёл ишдан олинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 13-сонли МТМда тарбиячи болаларга бақириб, уларни қўрқитган. Ушбу ҳолат акс этган видео эса тармоқларда тарқатилган. Масъуллар бу бўйича туман прокуратурасига тақдимнома киритган.
Унинг натижасига кўра, болаларга бақириб қўрқитган тарбиячи ишдан олинган, унинг ёрдамчиисига эса интизомий ҳайфсан эълон қилинган.