Халқ таълими аълочилари мукофот олди. Уларни тақдирлаш маросими “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Ахборот технологиялари бўйича таълим берувчилар ва ўз йўналишларида юқори кўрсаткичга эга бўлганлар қимматбаҳо совғалар, фаҳрий ёрлиқ ва “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини қўлга киритди. Бундан ташқари, Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сонли мактаб ва Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги 39-сонли мактаб директорларига тантанали равишда Спарк автомобили калити топширилди.
Ушбу лойиҳа ташкилотчилари бундай совғалар ҳар қандай иштирокчига берилиши мумкинлигини таъкидлади.